“Манчестер Юнайтед” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олди.

36 ёшли футболчи Ирландия терма жамоасига қарши баҳсда дубль қайд этиб, миллий жамоадаги голлари сонини 111тага етказиб олди ва бу борада Эрон терма жамоаси форварди Али Дайининг рекордини янгилади.

Мазкур рекорд сабаб Криштиану Гиннес рекордлари китобига киритилган. Кейинчалик футболчининг ўзи эсдалик гувоҳномасини қабул қилиб олди.

«Гиннес рокордлари китобига раҳмат. Жаҳон рекордини забт этиш ҳар доим шундай ёқимли туйғуларни бағшлайди. Келинг, буни янада яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз!» – дея инстаграмдаги саҳифасига изоҳ қолдирди Роналду.