Активистлар гуруҳи Кобулда аёлларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини ва уларнинг Афғонистон ҳукуматида иштирок этишини талаб қилиб митинг ўтказдилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, митингда иштирок этаётган аёллар турли соҳа вакиллари бўлиб, турли соҳаларда ишлайди.

“Таълим, меҳнат, эркинлик – фаровонлик йўлида”, – шиорлари билан митинг  қатнашчилари “Толибон” дан таълим, меҳнат ва сўз эркинлигига бўлган ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги фаол аёлларнинг худди шундай намойиши бўлиб ўтган эди.

Шунингдек, улар ўз ҳуқуқларининг ҳурмат қилинишини ва аёлларнинг мамлакатнинг бўлажак ҳукуматида иштирок этишини талаб қилишди.