“Yoshlar” телеканали “Тез топ” кўрсатуви бошловчиси Заҳрохон Қиличеванинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳақиқатан ҳам, жонли эфир пайтида бошловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада ижодий гуруҳ трансляцияни тўхтатишга мажбур бўлган.

Заҳро Қиличевага эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг тоби қочишига умумий ҳолсизлик ва бош айланиши сабаб бўлган. Лекин у буни сездирмасликка ва охирги сониягача касбий бурчини бажаришга уринган.

Айни пайтда телеканал бошловчисининг аҳволи қониқарли ва унинг соғлиғи учун жиддий хавф йўқлиги айтилди.

Хавотир олиб изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига телеканал номидан миннатдорлик билдирамиз”, – дейилади хабарда.