Effect.uz депутатлар билан олиб бораётган интервьюларини давом эттиради. Бу сафарги меҳмон Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгаши депутати Феруза Жўрабекона (Бабашева) бўлди. Суҳбатни журналист Аброр Поёнов ташкиллаштирди. Тўлиқ видеони  Effect.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида кўришингиз мумкин.

 

45 дақиқа давомида бир қанча оғриқли саволларга жавоб олинди.Жумладан:

  1. Сизни ижтимоий тармоқлар орқали биламиз. Лекин оддий халқ билмайди. Фаолиятингиз ва ўзингиз ҳақингизда…
  2. Депутат Жаҳонгир Тўляганов ва ИИБ ходимлари ўртасидаги можарога қандай аралашиб қолдингиз? Ўзи нима бўлган?
  3. Халқ Ички ишлар тизимидан розими?
  4. Сайловчиларингизнинг неча фоиз овозини олгансиз?
  5. Депутат сифатида сизни нималар қийнайди?
  6. Оддий халқ ичида депутатлар орасида битта тириги Расул Кушербаев деган гап юради. Сиз бунга қандай қарайсиз? Фаол депутатларимиз шунчалик камми?
  7. Халқ демократик партиясининг депутатсиз. Нега айнан ХДП?
  8. Даҳлсизлик ҳуқуқингиз бор. Шундай экан, бир ойда аҳолининг қанча муаммосини кўтариб чиқасиз?
  9. Ўзбекистондаги энг ўғри банк АГРОБАНК деб айтгансиз. Асос борми?
  10. ХДПдан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова президентлик сайловида ғалаба қозонишига кўзингиз етадими?
  11. Айтинг-чи, мукофот нима?
  12. Қандай фазилатга эга бўлган инсонлар Ўзбекистон учун энг хавфли ҳисобланади?

Қайноқ суҳбатлар ҳали давом этади!!!