“Барселона” ва “РБ Лейпсиг” ярим ҳимоячиси Дани Ольмо трансфер ойнасининг охирги кунида 5 йиллик шартнома борасида келишиб олишди. Мазкур келишувдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги айтилмоқда.

Германия клуби “блауграна”га трансфер ойнасининг охирги кунида, клублар ўртасидаги келишув нархи бўйича мулоқотга параллель равишда, ўйинчи билан музокара ўтказишга рухсат берди.

23 ёшли футболчи 5 йиллик шартномага розилик билдирган ва қўшимча қилиш жоизки, Ольмонинг маоши айни пайт олаётган маошидан кам бўлади. Шахсий ва жамоавий ютуқлар учун бонуслар шартномада кўрсатилган, дея қўшимча қилмоқда Mundo Deportivo.

“Барса” ёзги трансфер ойнасида битимни якунлай олишга улгурмаганига қарамай, клуб испанияликка қизиқишини сўндирмаган. Каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланадиган футболчи ҳам бу келишувга шахсан қизиқмоқда.

Маълум бўлишича, каталонияликлар Ольмо учун 58 миллион евро таклиф қилишган, бироқ “Лейпциг” 75 млн сўраган. Шу сабаб “кўк анорранглилар” футболчини 2022 йил ёзида сотиб олишга қарор қилишди.