“Тоттенхэм” ҳимоячиси Эмерсон Роял “Барселона”дан кетиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар уни июнь ойи бошида “Бетис”дан ижарадан қайтаришган эди. Трансфер ойнасининг охирги кунида эса 22 ёшли футболчини 25 миллион евро эвазига “шпорлар”га сотиб юборишди.

Мен ҳеч нарсани тушунмадим, чунки бу ҳақида ҳеч нима билмас эдим. Мени суҳбатлашиш учун клуб базасига чақиришди ва мени сотиш ниятлари борлигини ўша ерда билдим.

“Барселона” бошқача йўл топиши ҳам мумкин эди. Бу ҳаракат менинг дилимни оғритди. Улар энг чиройли сўзлар билан мени клубдан чиқариб юборишди, – дейди бразилиялик ҳимоячи.