“Толибон” сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Афғонистоннинг янги ҳукуматини бошқаради, дея хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

Аввалроқ, “РИА Новости” манбаси Бародар янги ҳукуматда ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди. Манба, шунингдек, ҳаракат асосчисининг ўғли мулла Ёқуб Охунд Афғонистон мудофаа вазири, “Толибон”нинг яна бир вакили Халифа Ҳаққоний эса ички ишлар вазири этиб тайинланганини маълум қилган эди.

Манбаларга таянган “Reuters” маълумотларига кўра, Бародардан ташқари янги ҳукуматдаги юқори лавозимларни “Толибон” раҳбарининг ўринбосари Муҳаммад Ёқуб ва “Толибон” сиёсий идораси ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станекзай эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, август ойининг бошида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди. Толибон 15 августда пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олди ва 16 августда Афғонистонда уруш тугаганини ва штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини эълон қилди. Улар назорат қилмайдиган ягона вилоят Панжшир бўлиб, у Кобулнинг шимоли -шарқидаги тоғли ҳудудда жойлашган. 31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аеропортини тарк этиб, Афғонистонда АҚШнинг 20 йилга яқин ҳарбий хизматини тўхтатди.