Ўзбекистонда 1 сентябрь куни 736 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 157 872 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланганларнинг

82 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

23 нафари Андижон вилоятида,

13 нафари Бухоро вилоятида,

21 нафари Жиззах вилоятида,

10 нафари Қашқадарё вилоятида,

11 нафари Навоий вилоятида,

22 нафари Наманган вилоятида,

58 нафари Самарқанд вилоятида,

19 нафари Сирдарё вилоятида,

32 нафари Сурхондарё вилоятида,

72 нафари Фарғона вилоятида,

27 нафари Хоразм вилоятида,

108 нафари Тошкент вилоятида,

238 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Таъкидлаш керакки, кетма-кет тўрт кундан буён Ўзбекистонда кунлик касалланиш бўйича 800 кишидан паст кўрсаткич қайд этилмоқда — 29 август куни 795 кишида, 30 август куни 755 кишида, 31 август 742 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Шу куни жами 484 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 101 нафар, Бухоро вилоятида 19 нафар, Қашқадарё вилоятида 15 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 36 нафар, Фарғона вилоятида 62 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 149 767 нафарга етди.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1093 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, 1 сентябрь куни 266 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24 175 нафарга етди. Шу куни уларнинг 258 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 16 834 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 177 нафарга етди.