“Толибон” вакиллари Туркиянинг Қатардаги элчиси билан учрашишди. Бу ҳақида “Спутник” хабар бермоқда.

Доҳадаги “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси вакили Наим Вардакнинг сўзларига кўра, Шер Муҳаммад Аббос Станикзай сиёсий идораси бошлиғининг ўринбосари Туркиянинг Қатардаги элчиси Мустафо Гўксу билан учрашган.

Томонлар Афғонистондаги ҳозирги ва келажакдаги вазиятни муҳокама қилишди. Туркия элчиси мамлакат афғон халқига ёрдам беришда давом этишини айтди. “Толибон” делегацияси, ўз навбатида, Туркия билан яхши муносабатлар ўрнатишга умид билдирди.