“Толибон” ҳаракати Панжшир вилоятига куч ишлатиб кириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новостига ҳаракат вакилли Муҳаммад Наим маълум қилди.

Биз куч ишлатиб кирамиз деб айтмаганмиз, улар билан кўп маротаба мулоқот қилдик, лекин музокаралар натижа бермади ва ҳозир ҳам қийинчиликларга учраяпмиз. Ҳозирги вақтда муаммоларни музокара йўли орқали ҳал қилмоқчимиз – бу бизнинг позициямиз. Барчасини тинчлик билан келишиш ниятидамиз”, – дейди Наим.

Шунингдек, Наим Панжшир аҳолисидан муаммо чиқараётган шахсларни ҳайдаб юборишни айтишган.

Муҳаммад Панжширда хавфсизлик зонасини яратиш таклифларига изоҳ бериб туриб, Афғонистонни тарк этиш ниятида бўлганлар ушлаб турилмаслигини айтди.

Биз бир неча маротаба айтдик, мамлакатни тарк этишни истаган ҳар бир кишига бундай имконият берилган ва сиз кўриб турганингиздек, улар аэропортни вайрон қилишган. Шу билан бирга, биз томондан ҳеч қандай муаммо йўқ”, – деб қўшимча қилди толиблар вакилли.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.