Қаршилик фронти тарафдорлари толиблар билан Панжширда бўлган жангда “Толибон” ҳаракати катта йўқотишга учрашганини маълум қилди.

Панжшир телерадиокомпанияси ходими Вали Мирзод Facebook’да хабар беришича, шу икки кун ичида “Толибон” Панжширда 500 тагача жангарисини йўқотган.

Парвон провинциясида ўликлар кўплиги сабабли толиблар жасадларни олиб чиқиш учун маҳаллий аҳоли ёрдамидан фойдаланишга мажбур бўлган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Толибон” Афғонистон қаршилик фронти тарафдорлари етакчиси Аҳмад Масъудни йўқ қилиш бўйича буйруқ берган эди. Шундан сўнг, Аҳмад Масъуд “Толибон”га сиёсатни фақат бир шарт билан тарк этишини айтди.

Агар “Толибон” ҳаракати ҳокимиятни ҳамма билан бўлишмоқчи, адолат ўрнатмоқчи, Афғонистонда ҳамма учун тенглик ва эркинликни таъминламоқчи бўлса, мен орқага чекиниб, сиёсатдан кетаман”, — деган Масъуд.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.