“Толибон” пайшанба ёки жума куни кечқурун Панжшир вилоятига якуний ҳужумни уюштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tolo News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, толиблар Афғонистоннинг энг кучли ҳарбий техникалари билан ўзининг назоратида бўлмаган вилоятга ҳужум қилиш ниятида. Кобулнинг шимолида жойлашган Панжшир вилояти “Толибон” томонидан босиб олинмаган ягона вилоят ҳисобланади.

Толибон” ҳаракати Панжшир вилоятига куч ишлатиб кириш ниятида эмаслигини маълум қилганди. “Биз куч ишлатиб кирамиз деб айтмаганмиз, улар билан кўп маротаба мулоқот қилдик, лекин музокаралар натижа бермади ва ҳозир ҳам қийинчиликларга учраяпмиз. Ҳозирги вақтда муаммоларни музокара йўли орқали ҳал қилмоқчимиз – бу бизнинг позициямиз. Барчасини тинчлик билан келишиш ниятидамиз”, – деган эди Наим.

Шунингдек, Масъуд илгари айтганидек, агар янги ҳокимият инклюзив ҳукумат тузса ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминласа, кураш тугайди.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.