Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Ирландияга қарши ўйиндан сўнг қайд этилган рекорд ва ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Мухлислар куч бағишлашди, уларнинг ёрдамлари бизга ҳар доим керак. Мен жамоамга ёрдам берганимдан ва рекорд ўрнатганимдан хурсандман, лекин жамоа ҳаммасидан кўра муҳимроқ.

Жуда бахтлиман, бу менинг фаолиятимдаги яна бир ўзига хос рекорд. Менинг мотивациям футбол ўйнашни давом эттириш истагидан, шунингдек мени яқинда уйга қайтарган имзолаган шартномамдан келиб чиқди.

Мухлислар ва фарзандларингизни хурсанд қилиш ва янада кучли бўлиш истагида эрта тонгда туриш жуда муҳимдир”, – дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи кеча Ирландияга қарши дубль қайд этди ва терма жамоа сафида 111 голини уриб, Али Дайининг рекордини янгилади.