“Al-Jazeera”: “Толибон” Панжшир мутасаддилари билан музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан кейин ҳудудга қарши операцияни бошлайди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

“Al-Jazeera” телеканали хабарига кўра, “Толибон” Панжширда қаршилик фронти кучларига қарши ҳарбий операция ўтказишга қарор қилган. Бу уларнинг лидери Аҳмад Масъуд билан музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан кейин содир бўлган. Бу ҳақда “Толибон” манбаси маълум қилган ва бу тўғрида бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Маълумот ўрнида, Америка контингенти Афғонистондан чиқиб кетиши фонида “Толибон” ҳужум бошлади ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилиб, барча йирик шаҳарларни босиб олди. Пойтахт шимоли -шарқидаги Панжшир жангарилар назоратидан ташқаридаги ягона вилоят бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Масъуд илгари айтганидек, агар янги ҳокимият инклюзив ҳукумат тузса ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминласа, кураш тугайди.