ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Португалия терма жамоаси ўз майдонида Ирландия устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

89-дақиқада ҳужумчи Криштиану Роналду гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Бу билан 36 ёшли форвард терма жамоадаги 110-голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва Эрон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Али Даининг рекорди (109та гол)ни янгилади.

Шундан сўнг “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси ғалаба голини киритишга ҳам муваффақ бўлди. Иккинчи гол ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда киритилди. Энди унинг терма жамоадаги голлари сони 111тага етди.