АҚШ президенти Жо Байден Украинага боришни режаллаштираётганини маълум қилди.

Biden, Zelensky Discuss Energy, Russia, Ukraine's Future With the West - WSJ

Мен Радада чиқиш қилиш имкониятини қўлга киритганимни ҳали ҳам эслайман… Умид қиламанки, бир кун келиб яна сиз билан учрашаман”, – деди Байден Зеленский билан учрашувда.

Шунингдек, АҚШнинг C-SPAN спутник канали матнли трансляция лентасида Украина Президенти Владимир Зеленскийни “Президент Левинский” деб нотўғри фамилия кўрсатди.

Зеленскийнинг АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан музокаралари трансляциясининг матнли трансляциясида Украина президентининг фамилияси ўрнига нотўғри фамилия кўрсатди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Левинский фамилияси америкаликларга Билль Клинтон билан бўлган жанжал туфайли барчага маълум.

1995 йилда 22 ёшли Моника Левинский Оқ уйга ишга қабул қилинди ва уч йилдан сўнг унинг президент билан муносабатлари маълум бўлди. Аввалига Америка раҳбари бу хабарларни рад этди, лекин кейинчалик улар тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Байден охирги маротаба Украинага 2017 йил вице-президент сифатида борган эди.