Таҳририятимизга Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи ҳамда шаҳарда жойлашган тадбиркорлик марказлари эгаси, “Қоравул Ражаббой” хусусий корхонаси раҳбари Жуманиёзов Бунёд исмли тадбиркор томонидан мурожаат йўлланган эди. Шу боисдан “Effect.uz” ахборот агентлиги журналист-мухбирлари тадбиркордан унинг мурожаати юзасидан интервью олишди.

Тадбиркорга кўра, 2015 йилнинг ноябрь ойида “Ипотека банк” Хоразм вилояти филиали ходимлари “Жасур Иқбол” оилавий корхонаси раҳбари билан тил бириктириб, “Қоравул Ражаббой” хусусий корхонасига тегишли бўлган мулкни ёпиқ аукцион орқали сотишган.

“Жасур Иқбол” хусусий корхонаси эгаси яъни мурожаатчининг жияни эса фуқаро Жуманиёзов Бунёд билан ҳеч қандай алоқа қилмаганлигини, ушбу мулкни банк томонидан қилинган аукционда ютиб олганлигини айтган.

“Жасур Иқбол” оилавий корхонаси эгаси ўзининг қариндоши, тадбиркор Жуманиёзов Бунёдга 300 млн кредитни ёпиб, 100 млн.сўмни олдиндан сизга бераман дея ваъда берган ва бу ваъдани қариндошлик алоқалари билан рўкач қилган.

Ваҳоланки, фуқаро Жуманиёзов ўзига тегишли бўлган жойни ҳалигача ололмаяпти. Бунинг устига, давлат ҳисобига “Жасур Иқбол” оилавий корхонасининг ўзига тегишли бўлган қисми учун ҳам солиқ тўлаб келмоқда.

Мурожаатчи ўз сўзи давомида “Ипотекабанк” Хоразм вилояти филиали ходимлари Рашид Ортиқов ҳамда банк юристи Зафар Ортиқовларнинг ишларидан норозилигини, уларнинг фаолиятини ҳам танқид остида тилга олди.

Фуқаро ўз сўзи якунида ўзига тегишли бўлган умумий майдони 722 кв метр бўлган қонуний ерларини қайтариб беришини сўради.