Сентябрдан Хитойда янги қоидалар кучга киради. Энди онлайн ўйинлар соҳасида фаолият юритувчи компаниялар болаларга ҳафтасига фақат уч кун – жума, шанба ва якшанба, шунингдек, байрам кунлари ўйин ўйнашга рухсат беради. Бу ҳақида “Спутник” нашри хабар бермоқда.

Вояга етмаганлар шу кунлари фақат бир соат, 20:00дан 21:00гача, ўйин ўйнашлари мумкин, холос.

Шу билан бирга  ўйин аккаунтларига нисбатан талаблар кучайтирилмоқда. Таъкидланишича, бундай чора “ёш авлоднинг соғлом ривожланиши учун қулай муҳитни” яратишга имкон беради.