UFC енгил вазн тоифаси собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Россия терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги Хорватияга қарши ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоадаги кўпчилик янги, лекин биз бир куч бўлишимиз ўйнашимиз керак. Захарян ҳақида? Энг яхши ўйинчи. Гуильерме билан бирга – у бир неча ҳал қилувчи вазиятда ўзини кўрсатиб, ишончли ўйнади.

Смолов бу ўйинда етишмади, Макаровни ҳам жалб қилиш мумкин эди. Улар ёрдам бера олишарди.

Дзюба? Заболотний ҳам худди шундай савиядаги футболчи. Артем узоқ вақт давомида энг яхши бўлганми? Мен ҳам узоқ вақт UFC чемпиони бўлгандим, лекин ҳозир у ерда бошқа чемпион бор.

Майдонда ким энг жасур бўлди? Захарян! У жуда ажойиб ва кескин ўйин кўрсатди” – дейди Нурмагомедов.

Маълумот учун, Россия терма жамоаси кеча “Лужники” стадионида Хорватия қарши баҳс олиб бориб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.