Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юборади. Бу препарат коронавирус инфексиясига қарши курашда юқори самарага эга.

Тошкентга бугун соат 21:00да келадиган юкнинг умумий қиймати 20,6 млн еврони ташкил қилади.

Casirivimab/Imdevimab («Roche» Швейцариянинг фармацевтика компаниясидан) — COVID-19га қаршиликни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган сунъий “антитаначалар коктейли”. Ҳозирги вақтда препарат уларнинг ҳали ҳам янги штаммларга чидамли ягона комбинацияси ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлиш даражасини 70%га камайтирди, шунингдек касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартирди.