УЕФА Евро-2020 томошабинлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Мусобақа давомидаги учрашувларни жонли тарзда кузатган жами аудитория 5,2 миллиард томошабинни ташкил этади. Евро финал баҳсини эса 328 миллион томошабин томоша қилди: Евро -2016 финалини ҳам тахминан шунча одам кўрган эди.

Ўртача ҳисобда Евро-2020нинг ҳар бир учрашуви 100 миллион томошабин томонидан кузатилган.

Европа Иттифоқнинг таъкидлашича, бу Европа чемпионати барча даврларнинг энг томошабоп воқеаларидан бирига айланди ва трансляция рекордини ўрнатди.