Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман кенгаши депутати Феруза Жўрабековна томонидан жонли эфирда айтилган “Ўзбекистондаги энг ўғри банклардан бири бу “Агробанк” деган фикрлари аҳоли манфаатини кўзлаб гапирилганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, оддий халқ дардини ўрганиш, муаммоларни дадил кўтариб чиқишни мақсад қилган  расмий ОАВ Effect.uz’да ҳам эълон қилинди. Сабаби, юқоридаги сўзларни айтган   Феруза Жўрабековна ваколатли шахс яъни, депутат.

Табиийки, депутатларнинг ҳар бир фикри шов-шувлими, оддийми, аҳолига таъсир қилиш қудратига эга. Ҳамда улар ўз ўрнида муаммоларни кўтариб чиқиш ҳуқуқини олишган. Шу боисдан, депутат омманинг одами ва амалдаги қонунларга кўра, халқ сайлаган инсон.

Юқоридаги сўзларни ваколатли шахс айтганлигини инобатга олиб, Effect.uz асоссиз ва нотўғри маълумот тарқатганлигини қатъиян рад этади. Бироқ, гап “Агробанк” АТБ имижи ҳақида борар экан, унинг халқ учун ҳаққоний ва қулай хизмат қилишини Effect.uz таҳририяти ҳам хоҳлайди ва унинг халқ олдида обрўси тушишидан манфаатдор эмас. Шуларни инобатга олган ҳолда  Effect.uz’нинг YouTube каналидаги “Энг ўғри банк бу “Агробанк” сарлавҳаси остидаги видео ўчириб ташланди!

Effect.uz таҳририяти