Лондоннинг уч клуби “Челси”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” хайрия ишларига катта миқдорда маблағ ажратишди. Жамоалар руҳий касалликка йўлиққан инсонларга ёрдам берадиган фонд учун 228 минг фунт (269 973,66 доллар) хайрия пули йиғишди.

Уч клуб Буюк Британиянинг руҳий саломатлик бўйича етакчи Mind ташкилоти ҳисобига 228 064,08 фунт хайрия қилишди. Жамғарма руҳий касалликлари бўлган одамларга ёрдам беради ва жамоатчиликнинг хабардорлигини оширади.

Пул “Челси”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм”нинг учта клуби иштирокидаги The Mind Series мавсум олдидан йиғилган. 228 минг фунт – бу пулларнинг маълум қисми билетлар сотувидан ва трансляциядан тушган.