Нью-Йорк метросининг тўхташига ва кўчаларни сув босишига олиб келган ёмғир туфайли шаҳар мери Билль де Бласио фавқулодда режимни жорий қилди.

Мазкур ҳолат аввалроқ АҚШ шарқий соҳилига тошқин ва торнадо олиб келган «Ида» довулидан кейин юзага келган.

«Мен бугун кечқурун Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қиламан. Бизни тарихий об-ҳаво фалокатлари – шаҳар бўйлаб рекорд даражадаги ёмғир, кучли сув тошқини ва йўллардаги хавф кутилмоқда “, − деб ёзади Ню-Йорк мери Билль де Бласио ўзининг twitter саҳифасида.

Бундан ташқари, «Ида» Янги Орлеан ҳудудини электрсиз қолдирган ва Шимолий Америкадаги энг катта дарё Миссисипининг оқимини ўзгартирган.