Панжширдаги қаршилик кучлари “Ал-Қоида” Толибонга қўшилганини эълон қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Афғонистон қаршилик фронтининг маълум қилишича, “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти мухолифатга қарши курашда Толибон сафига қўшилган.

“АҚШ орқага чекинди, тарих такрорланмоқда”, дейилади уларнинг “Twitter” саҳифасида.

Аввалроқ “Ал-Жазира” телеканали янги ҳокимият ўз сиёсатига қўшилмайдиганларга қарши ҳарбий операцияни бошлашга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот ўрнида, Америка контингенти чиқиб кетиши фонида Толибон ҳужум бошлади ва йигирма йиллик уруш тугаганини эълон қилиб, барча йирик шаҳарларни босиб олди. Уларнинг назорати остида бўлмаган ягона вилоят-пойтахт шимоли-шарқидаги баланд тоғли Панжширдир.

У ерда сентябрда ўлдирилган Шимолий Иттифоқ раҳбари Аҳмад Шоҳ Массуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилигида қаршилик кучлари тўпланган.

Толибон инклюзив ҳукумат тузиб, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилса, жанг тугайди, деган Масъуд. Шунингдек, “Ал-Қоида”-йирик террорчилик ташкилотларидан бири бўлиб, кўплаб ҳужумлар учун жавобгар ҳисобланади. Жумладан, 2001 йил 11 сентябрда АҚШда уюштирилган террактда ҳам.