Афғонистоннинг собиқ бош прокурори Забиҳуллоҳ Карим Испанияга эвакуация қилинди, деб хабар беради Испания бош прокуратурасига таяниб, “РИА Новости” нашри.

Пайшанба куни Испания бош прокурори Долорес Делгадо собиқ бош прокурор билан учрашди. Маълумотларга кўра, Карим оиласи билан Испанияга эвакуация қилинган.

“Учрашувда Карим Испания бош прокурорига Афғонистондан чиқиб кетишидаги мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва гуманитар вазият ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у Афғонистон адлия идоралари билан алоқада бўлган собиқ ходимлар ва бошқа шахслардан хавотирда эканини билдирди”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Делгадо инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларининг хавфи остида қолаётгани ва бошқа шахслар, гуруҳлар, айниқса, Афғонистон адлия тизимида ишлаётган аёллар, судьялар, прокурорлар ва адвокатлар ҳимояси тўғрисида хавотирини билдириб ўтди.