Афғонистон аёллари Ҳирот шаҳрида губернаторлик биноси олдида йиғилиш ўз ҳуқуқлари таъминланишини сўраб намойиш ўтказмоқда. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар берди.

Фото: “Sputnik Афганистан”

Таъкидланишича, улар эркаклар билан ишлаш ва таълим олишда аёлларга тенг ҳуқуқ берилишини талаб қилмоқдалар.

Фото: “Sputnik Афганистан”
Фото: “Sputnik Афганистан”
Фото: “Sputnik Афганистан”
Фото: “Sputnik Афганистан”

Аввалроқ 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмир қизлар гуруҳидан иборат афғон робототехника жамоаси муваффақиятидан сўнг дунёга танилгани ва “Толибон” ҳокимиятга келганидан кейин улар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишгани хабар берилган. Лекин улар ўз оилалари ва ватанидан хавотирда эканини айтган.

“Биз оиламиз ва мамлакатимизни тарк этишга мажбур бўлдик”, — дея йиғлаганди камера қаршисида Афғонистон робототехника жамоаси аъзоси Ноҳид исмли аёл.