Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда янги нодавлат телеТАРМОҚ ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) муассислигидаги Renessаns TV телеТАРМОҒИ жорий йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури доирасида ташкил этилмоқда.

Renessаns TV телеТАРМОҚ 2021 йил 1 сентябрь соат 6 дан тест режимида ўз эфирини бошлади. Ҳозирча республикамизнинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган телетармоқ кейинчалик босичма-босқич бутун юртимиз бўйлаб ўз медиамаҳсулотларини тақдим этади.

Айни пайтда ассоциациямига аъзо бўлган 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги нодавлат телеканаллар ташкил этади, – дейди телетармоқ Бош директори Р. Ражабов .

– Уларнинг ҳар бири ўз аудиторияси, ўз тарқалиш ҳудудига эга бўлгани сабабали бир-бири билан рақобатлашмайди. Renessаns TVнинг асосий мақсади ушбу телеканалларни телевизон тармоқ МЕХАНИЗМ ОРКАЛИ , ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўз навбатида жойлардаги жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни мунтазам ёритишда ҳудудий нодавлат телеканаллар ҳам телетармоқ билан якиндан ҳамкорлик қилади ва ўз махсулотларини телетармоқга жойлаштиришга имконият пайдо булади.

Ҳудудий нодавлат телеканалларнинг аксарияти тўлиқ лицензияланган медиа-маҳсулотларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Renessаns TV эса, Ўзбекистон кинематограия агентлиги,тегишли ҳамкор ташкилотлар билан шартнома асосида турли медиа-маҳсулотлар, фильмлар ва сериалларни мазкур телевизион тармоқ орқали томошабинларга тақдим этади.

Шунингдек, жамиятимиздаги долзарб масалаларнинг етакчи экспертлар, тегишли мутасаддилар, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги муҳокамасига бағишланган турли форматдаги кўрсатувлар эфирга узатилади.

Ҳозирда телетармоқнинг ижодий ва техник гуруҳлари шакллантирилган, эфирга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Тест режимида телетармоқ ходимлари ўзбек киносининг нодир дурдоналари ҳамда сўнгги йилларда яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг концерт дастурларини томошабинлар эътиборига ҳавола этадилар.