Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида “Ўзбек сайёҳи” ва “Сирли Ўзбекистон” жамоаси аъзолари Помирнинг энг баланд чўққиларини забт этди ва уларга Ўзбекистон байроғини ўрнатди. Бу ҳақда “Сирли Ўзбекистон” жамоаси ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли сайёҳларнинг чўққига чиқиши учун 18 кун керак бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест чўққиси (H-8848)га кўтарилган ва чўққини забт этиб, унда Ўзбекстон байроғини ҳилпиратган. Шундан сўнг, Денисенко “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотланган эди.