“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибига собиқ президент Ашраф Ғанининг ўринбосарларини киритилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Al-Jazeera хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳозир Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузиш якуний босқичда ва янги вазирлар номлари яқин кунларда эълон қилинишига аниқлик киритди. “Толибон” вакилларидан бири Ашраф Ғанининг собиқ ўринбосарларини қоралаб уларга янги ҳукуматда жой йўқлигини айтди: “Ашраф Ғанининг лайчаларига янги ҳукуматда жой йўқ”.

“Толибон” томонидан тайинланган Афғонистоннинг учта янги бош вазири номлари аввалроқ эълон қилинган эди.

Манбаларга кўра, Мулла Абдул Ғани Барадар ташқи ишлар вазири этиб тайинланган, ҳаракат асосчисининг ўғли Мулла Ёқуб Охунд мудофаа вазири, “Толибон” етакчиларидан бири Жалолиддин Ҳаққоний Халифа Ҳаққонийнинг ўғли Ички ишлар вазири этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” жангарилари 15 август куни Афғнистон ҳокимиятни қўлга олишларини эълон қилишди. Шундан сўнг, президент Ашраф Ғани ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар Афғонистонни тарк этишди. “Толибон”нинг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ҳозир Қандаҳорда ва яқин келажакда омма олдида чиқиш ниятида.