Россия президенти Владимир Путин Афғонистондаги вазият ҳақида фикр билдирди.

Ташқаридан туриб ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини тушунишимиз керак. Воқеалар ривожи пишиб, етилиши керак. Агар кимдир вазиятни тезроқ пишиб етишини хоҳласа одамларга ёрдам бериш керак.

Ҳа, буни қилиш мумкин ва қилиш керак, лекин буни маданиятли йўл билан қилиш керак: диққат билан, ижобий тенденцияларни сақлаган ҳолда”, – дейди Путин.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Кобул аэропорти яқинида учта портлаш содир бўлди, портлашлардан иккитасини ИШИД террористик гуруҳи ва АҚШ ўз зиммасига олди.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.