Тошкентнинг бир қанча ҳудудларида совуқ сув жадвал бўйича ўчирилади. Бу ҳақида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил куз-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг туманларида ичимлик суви босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги мумкин. Қуйидаги ҳудудларда график асосида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади ёки босими пасайтирилади:

Яккасарой тумани бўйича

6 сентябрь соат 09:00 дан 21:00 гача Нукус кўчаси бўйлаб, Глинка кўчасидан Бобур кўчасигача, Абдулла Қаҳҳор кўчаси бўйлаб, Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасигача, Таробий кўчаси ва Дамариқ тор кўчаси (қисман);

Шунингдек, шу туманда (4 октябрь соат 09:00 дан 5 октябрь соат 09:00 гача) Тафаккур кўчаси (қисман), Боғидил тор кўчалари билан бирга, Шамс Кулол тор кўчалари билан бирга.

Олмазор тумани бўйича

7 сентябрь соат 09:00 дан 8 сентябрь соат 09:00 гача «Иброҳим ота», «Чуқурсой», «Гулзор», «Пахта», «Ниҳол», «Мояриқ» ва «Бешқўрғон» маҳаллалари;

Шунингдек, шу туманда 16 сентябрь соат 23:00 дан 17 сентябрь соат 06:00 гача Шифонур кўчасидаги 1, 1а, 2а, 3а, 19-сонли кўп қаватли уйлар, Қора-Қамиш -1/1 даҳаси 1-сонли кўп қаватли уйдан 28-сонли кўп қаватли уйгача, Қора-Қамиш-1/2 даҳаси 1-а-сонли кўп қаватли уйдан 9-а-сонли уйгача, 2-б-сонли кўп қаватли уйдан 13-б-сонли кўп қаватли уйгача, Қора-Қамиш-2/5 9-сонли кўп қаватли уй;

20 сентябрь соат 09:00 дан 21 сентябрь соат 16:00 гача «Беруний», «Мирза Ғолиб», «Хислат», «Шифокорлар», «Бешқўрғон», «Мойқўрғон», «Чиғатой-Оқтепа» маҳаллалари, ТошДУ-ТошТУ, Тиббиёт шаҳарчаси, Олимпия, Хўжаев мавзелари, Тошкент Давлат Техника университети, ТошДавТА-2, Нон ишлаб чиқариш цехи.

Учтепа тумани бўйича

8 сентябрь соат 09:00 дан 9 сентябрь соат 09:00 гача Чўпонота маҳалласи, Чилонзор 25-даҳаси;

Шунингдек, шу туманда 15 сентябрь соат 09:00 дан 16 сентябрь соат 09:00 гача Чилонзор 23 мавзеси 14, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 41, 42, 57 – сонли кўп қаватли уйлар, 12 мавзе 7-а – сонли кўп қаватли уй, 26 мавзе 1, 2, 3, 11, 12, 24, 27, 28, 29, 30, 31, 35 – сонли кўп қаватли уйлар, 24 мавзе 1–сонли кўп қаватли уйдан 24 – сонли кўп қаватли уйгача, 42 – сонли кўп қаватли уйдан 53 – сонли кўп қаватли уйгача;

20 сентябрь соат 09:00 дан 21 сентябрь соат 16:00 гача Шафтолизор маҳалла (қисман);

22 сентябрь соат 09:00 дан 23 сентябрь соат 09:00 гача «Шофайз» маҳалласи, Маннон Уйғур , Қуёш Нури, Заковат, Марс, Жамшид, Али Қушчи, Шуъла, Қашқарий, Зафарий, Дилноз, Ибрат, Лочин, Дилкаш, Дурбек, Хондамир, Асқад Мухтор, Қувноқ , Байрам, Дегрез кўчаларида, Дегрез 8-тор кўчаси;

7 октябрь соат 23:00 дан 8 октябрь соат 06:00 гача «Қор ёғди» маҳалласи.

Сергели тумани бўйича

13 сентябрь соат 09:00 дан 14 сентябрь соат 16:00 гача Нилуфар ва Иттифоқ маҳаллалари;

Шунингдек, шу туманда 23 сентябрь соат 23:00 дан 24 сентябрь соат 06:00 гача Сергели-8 даҳасидаги 16-қаватли 3- ва 4-сонли уйлар;

28 сентябрь соат 09:00 дан 29 сентябрь соат 09:00 гача Қипчоқ, Дарё бўйи маҳаллалари, Нилуфар 3-тор кўчасидаги 1, 3, 5, 7, 31, 33-сонли кўп қаватли уйларда; 2, 4, 6, 8, 9, 10, 11, 13, 15, 17, 19, 21, 23, 25, 27, 29-сонли 2-қаватли уйлар.

Янгиҳаёт тумани бўйича

13 сентябрь соат 09:00 дан 14 сентябрь соат 16:00 гача Виқор, Ал-Фарғоний, Чорбоғ, Ёрқин ҳаёт, Хушнуд, Йўлдош, Файзли, Чортоқ, Иқбол маҳаллалари, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти, Туғруқхона, Лутфкор кўчасидаги хусусий хонадонлар, Нон ишлаб чиқариш цехи-1 дона.

 

Мирзо Улуғбек тумани бўйича

14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь соат 09:00 гача Қорасув- 6 даҳаси, Риштон тор кўчалари билан бирга, Авайхон тор кўчалари билан бирга, Гёте, Қорасув кўчаларида;

Шунингдек, шу туманда 30 сентябрь соат 09:00 дан 30 сентябрь соат 21:00 гача Қорасув 1-мавзе 14, 15, 36, 45, 46-сонли кўп қаватли уйлар, Қорасув 3-мавзе 13, 14-сонли кўп қаватли уйлар, 1- ва 2- тор Авайхон кўчалари.