“Толибон” радикал гуруҳи Панжширдаги Афғонистон қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъудни йўқ қилишни режалаштирмоқда ва улар қаршилик вакиллари билан музокара ўтказишмайди. Бу ҳақида Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир РИА Новостига маълум қилган.

Толибон ҳеч қачон улар (қаршилик кучлари) билан музокара ўтказмайди, Улар сиёсатчилар эмас, балки уч йил олдин дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган ташкилотлар рўйхатида бўлган террорчилардир”, – дейди дипломат.

Агбарнинг сўзларига кўра, толиблар такаббур ва тажовузкор, уларнинг мақсади қаршиликлар раҳбарларини йўқ қилишдир.

Уларнинг мақсади бутун Афғонистонни тиз чўктириш. Улар Доҳа музокараларида ҳеч қандай шартларга рози эмаслар. Уларнинг мақсади қаршиликлар раҳбарларини, айниқса, Аҳмад Масъудни йўқ қилишдир”, – дейди элчи.

Аввалроқ, Аҳмад Масъуд агар “Толибон” фуқароларнинг эркинлиги ва тенглигини таъминлаб, Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузса, фаолиятини тўхтатишини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, акс ҳолда вилоятда толиблар билан қарама-қаршилик давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни “Толибон” радикал ҳаракати бутун Афғонистон ҳудудида назорат ўрнатганлиги эълон қилди. Ўша куни мамлакат пойтахти Кобул ҳам толиблар назоратига ўтган.