Афғонистон ҳукуматини қўлга олган “Толибон” ҳаракати ИШИД гуруҳи таҳдид билан боғлиқ вазиятни назоратига олганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Вазият яхшиланмоқда ва сиз буни кўряпсиз. Биз ИШИД таҳдиди билан боғлиқ вазиятни назоратимизга олганмиз”, – дейди Наим.

Шунингдек, “Толибон” ҳаракати мамлакатдаги элчихоналарини ёпган хорижий давлатларни яна Кобулга қайтаришга чақирди.

Аввалроқ АҚШ ва Япония ўз дипломатик миссияларини Афғонистондан Қатарга ўтказилишини эълон қилишган, Голландия ҳам Қатарга Афғонистондаги дипломатик миссиясини қабул қилиш сўровини эълон қилган ва Германия ҳам бу масалани муҳокама қилмоқда.

Албатта, биз чақирамиз. Биз Кобулда хавфсизликни таъминладик. Шуни таъкидлашни истардимки, ўзгаришлар бошланганидан буён ҳеч бир элчихонада ҳеч қандай муаммо бўлмаган.

Бу биз ваъдаларимизни бажараётганимизни ва ҳимоя қила олишимизни кўрсатади”, – деди Наим.

Маълумот ўрнида, август ойининг биринчи ўн кунлигида Толибон Афғонистондаги ҳукумат кучларига қарши ҳужумини кучайтирди.

15 август куни жангарилар пойтахтга кириб, президент саройини ўз назоратига олган. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтган эди.