АҚШ Афғонистонда эвакуация операциясини якунлаб, мамлакатни тарк этиб бўлгандан сўнг, “Толибон” ҳаракати Кобул аэропорти яқинида теракт содир бўлишини олдини олди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, толиблар Кобул аэропортига кетаётган автобусни тўхтатиб, автобусдаги йўловчиларни туширишган. Улар автобусда икки нафар террорист бўлиши мумкинлигини айтишган.

Воқеа гувоҳига айланган афғон фуқароси, толиблар машинани текшираётган вақтда у олти фарзанди билан яқин атрофдаги йўл зовурига яширинган. Шундан сўнг, йўловчиларга сафарларини давом эттиришга рухсат берилган.

АҚШ конгрессменининг ёрдамчиси NBC News телеканалига берган интервьюсида жангарилар ҳақиқатан ҳам навбатдаги терактнинг олдини олишда муҳим роль ўйнаганини айтди.

Агар автобус тўхтамаганида эди, аэропортда одамларни, шу жумладан америкаликлар ҳам ҳалок бўлиши мумкин эди”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобул аэропорти яқинида иккита теракт содир бўлди ва ушбу портлашлани ИШИД ўз бўйнига олган эди.