Бугун, 1 сентябрь Ўзбекистон Республикаси мустақиллик кунида Токио Паралимпиадасида медаль учун курашга кирган спортчилардан ҳозирда икки нафари финал босқичига йўл олди.

Дастлаб Фирдавсбек Мусабеков 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсида ўз гуруҳида 2-ўрин билан ҳал қилувчи босқичга йўл олди.

Шундан сўнг Шоҳсанам Тошпўлатова ҳам тўртинчи натижа билан финал иштирокчисига айланди. Афсуски, Нигора Мирзоҳидовадан омад юз ўгирди ва у саралашда ўз чиқишини тўхтатди.

Шу тариқа, Мусабеков Тошкент вақти билан соат 15:02 да, Тошпўлатова эса 15:08 да медаллар учун курашда қатнашадиган бўлди.