Санкт-Петербургнинг Калинин туманидаги қандолат дўкони ҳожатхонасидан 39 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда MK сайти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 28 август куни Комсомол кўчасида жойлашган қандолат дўкони ҳожатхонасидан Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган аёлнинг жасади топилган.

Полиция аёлнинг танасида бўғилиш излари ва кўплаб пичоқ билан етказилган кўплаб жароҳатларни аниқлаган ва жасадни экспертизага жўнатган.

Ушбу фактларга кўра, қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилди ва ҳодиса жойидан иккита арқон, шунингдек, шаффоф кристалл ва тошга ўхшаш буюмлар топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербург ўрмонларидан бирида вояга етмаган йигит ва қизнинг жасади топилган эди.