Қашқадарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида 2021 йил 30 август куни бир гуруҳ илғор архив мутахассисларини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Бошқарма бош мутахассиси Светлана Степановна Пак “Ўзархив” агентлигининг “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан, Вилоят давлат архиви директори Жамила Абдурашидовна Абдувоҳидова агентликнинг “Фахрий ёрлиғи” билан, Чироқчи туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Акмал Жўрақулович Тошбоев “Ўзархив” агентлигининг “Ташаккурномаси” билан тақдирландилар.

Шу билан бирга соҳанинг илғор ёш мутахассиси Суҳроб Ўктамович Махманиёзов вилоят ҳокимлиги томонидан “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоят архив бошқармаси бошлиғи Саъдулла Бобоқуловнинг ҳам юқоридагиларнинг мазкур ютуққа эришишида ўрни катта.