Ижтимоий тармоқларда бразилиялик футбол афсонаси Пеле хушидан кетиб, касалхонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарга шахсан 80 ёшли Пеле жавобан, у ўзини яхши ҳис қилаётганини ва у шунчаки шифокор кўригига борганини ўзининг Instagram саҳифасида ёзди. Маълум бўлишича, уч карра жаҳон чемпиони пандемия туфайли узоқ вақтдан бери шифокорга кўринмаган.

“Менинг соғлиғим жойида”, – деб ёзди Пеле ўзининг шахсий саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Пеле 1940 йил 23 октябрь куни Бразилиянинг Трес-Корасойнсда дунёга келган. Эдсон Арантис ду Насименту (тўлиқ исми) фаолияти давомида 1366 та ўйинда майдонга тушиб, 1283 та гол уришга муваффақ бўлган.