Рэпер Моргенштерн (Алишер Валеев) Россия президенти бўлиш режасини маълум қилди. Бу ҳақда у “Гордон” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен 10-15 йилдан кейин президент бўламанми? Бу инсайд бўла қолсин. Шундай бўла қолсин” – дейди рэпер.

Унинг сўзларига кўра, у кўпчилик ватандошларининг “ҳаётдан нафратланишини” кўриб, барчани бахтли қилишни хоҳлайди. Ижодкорнинг айтишича, масалан, у одамларни ҳаётни севишга мажбурлайдиган қонунни киритади.

У Россияни яхши кўришини ва бошқа жойда яшашни хоҳламаслигини қўшимча қилди. Шунингдек, рэпер Россия президенти Владимир Путинни “буюк одам” деб атаган.

Аввалроқ, Моргенштерн Дилара Зинатуллинага уйлангани ҳақида хабар берилганди. Эсда қоларли фотосуратлар яратиш учун, ғазабланган мусиқачи рўйхатга олиш идораси олдида шимини ечди ва шу шаклда икки бола билан суратга тушди.

Аввалроқ блоггерлар мусиқачининг тўйи муносабати билан ўтказиладиган зиёфатга кириш пуллик бўлишини хабар қилишганди. Бир чипта нархи, айтилганидек, 50 минг рублдан бошланади.