Ғарбнинг бир қанча давлатлари кўплаб кўнгилли инсонларни Афғонистондан эвакуация қила олишмади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Франция Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Херве Гранджаннинг маълум қилишича, Кобулда бир неча ўнлаб француз фуқаролари қолган, шу жумладан мамлакатни тарк этмоқчи бўлганлар, лекин охирги эвакуация рейсига ўта олмаганлар. Шунингдек, мамлакат француз ҳарбийлари билан ишлаган ва Франциядан бошпана сўраган ўнлаб афғонларни эвакуация қила олмади.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен тасдиқлаганидек, Давлат департаментида Кобулдан чиқиб кета олмайдиган америкаликларнинг аниқ сони йўқ, лекин улар 200 дан кам одам экани тахмин қилинмоқда.