Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Daryo Bo’yi Business City ишбилармонлик марказини чегара ҳудудларини белгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ушбу қарорда бир ой муддатда тасдиқланган ер чегараларига мувофиқ ҳокимлик ер захира фондига олиш топширилган.

Тушган маблағлар, сотув харажатларини чегириб ташлаган ҳолда лойиҳанинг биринчи босқичини молиялаштириш учун Молия вазирлигидан ажратилган судда маблағларини қоплашга ва лойиҳанинг кейинги босқичларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ҳоким қарорида лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган 100 млрд сўм бюджет ссудасини қайтариш муддати 2022 йил 1 июлга қадар узайтирилгани қайд этилган. Бундан ташқари, Чирчиқ дарёси устидан ўтган юқори кучланишли электр узатиш линияси ер остига ўтказилади.