Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги “Олға Италия” партияси манбасига таяниб ёзмоқда.

У Миландаги Сан-Рафаэле шифохонасига ётқизилган. Қайд этилишича, бу тиббий кўрик учун зарур. Бошқа тафсилотлар аниқланмаган.

Шу билан бирга, Берлускони ўтган ҳафта худди шу шифохонада кўрикдан ўтказилган, у ерда унга Covid-19 туфайли процедуралар буюрилган. Rainews24 телеканалининг хабар беришича, “Олға Италия” партияси раҳбари “кичик юрак муаммолари”дан азият чеккан.

Reuters`нинг қайд этишича, гап айнан юрак билан боғлиқ муаммолар ҳақида кетмоқда. Берлусконининг ўзи пневмония ҳаётидаги энг оғир синовлардан бири бўлганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, Силвио Берлускони “Милан” клуби тарихидаги энг муваффиятқли фаолият олиб борган раҳбарлардан бири саналади ва айнан ундан кейин клуб ҳалигача ўз мавқеини ҳанузгача тиклай олганича йўқ.