Бугун, 1-сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Лола Каримованинг қизи Марям Тиллаева мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан Лос-Анжелесда ўзбек зар чопонларини кийиб, андижон полкасига ўйндади ва барча обуначиларини мустақиллик байрами билан табриклади.

Узбекистон, мустақиллик байрамингиз билан!”, – деб изоҳ қолдирди Тиллаева.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Марям Тиллаева машҳур блогер Амиран билан бирга тушган уятсиз расмлари ижтимоий тармоқда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълумот ўрнида, Марям 14 ёшида АҚШга кўчиб ўтган ва ҳозиргача шу давлатда истиқомат қилади. Амиран эса 2020 йилда янги ҳаёт бошлаш учун Россиядан АҚШга кўчиб борган. Жуфтлик ижтимоий тармоқлар ва турли блогларда анча фаол ҳисобланади.