Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига АҚШнинг Google компанияси ўзининг белгисида Ўзбекистон байроғини жойлаштирди.

Гап шундаки, Google’нинг қидирув бериш тизимида Ўзбекистоннинг ҳилпираб турган байроғи ва мустақиллик кунини акс эттирувчи композицияни кўриш мумкин. Маълумот учун, Google аввалроқ “Наврўз” байрами билан ҳам ўз табригини ифода этган эди.

Шунингдек, Малайзия, БАА каби йирик давлатларда Ўзбекистон мустақиллиги шарафига байроғи туширилган тасвирлар эълон қилинган эди.