Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Effect.uz’да эълон қилинган “EFFECT.UZ” журналисти Бобур Ғаниев “негативчи” ГАИни тутиб олди” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув давомида видеода акс этган барча ҳолатларга ҳамда ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ текширув якунига кўра қўшимча ахборот берилиши ҳақида маълум қилинди.

Сергели туманида 27 август, шанба куни тахминан соат 22:00 ларда “EFFECT.UZ” журналисти Бобур Ғаниевга тегишли машина ДАН ходимлари томонидан “Хавфсиз Тошкент” тадбири доирасида тўхтатилган.

ДАН ходими таъкидлаган махсус рейд, яъни “Хавфсиз Тошкент” дастури доирасида ЙПҲ инспектори ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Журналист (автоблогер) эса ходимдан ўтказилаётган тадбир мазмун-моҳияти нималигини сўради.

Хавфсиз Тошкентʼ тадбиридан мақсад қоидабузарлик ва қўпол қоидабузарликлар, спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқараётган ҳайдовчиларни аниқлашдан иборат. ЙТҲларнинг олдини олиш тадбирнинг асосий мақсади”, деган инспектор.

Шундан сўнг, журналист ходимдан хизмат гувоҳномасини сўраган ва ДАН ходими ўз гувоҳномасини сўзсиз тақдим қилган.

Гувоҳномани кўрган Ғаниев ГАИ ходими Б.Онинг автоблогернинг “You Tube” канали коментариясида бошқаларни ҳақоратлаб изоҳ қолдиришини айтиб ундан хизмат ходими бўла туриб нега бундай қилишини сўраган. Ходимга кўра, у билдирган “негативлар” ҳамда ҳақоратлаб фикр билдириш ҳолисона саналади.

Лекин биз қўйиб бораётган видео контентларимиз тепасига ‘Илтимос сўкмасдан, одоб ахлоқдан четга чиқмаган ҳолда… ‘ деб ёзамиз. Энди ГАИнинг ўзи ҳақоратли сўзлар ишлатганидан кейин нима дейиш мумкин” — дейди журналист.

Хизматдаги ходим эса, бўш пайтида изоҳ ёзишини ва исм фамилиясини ўзгартирмаган ҳолда фикр билдириб боришини айтиб ўтган. Шунингдек, ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб бўлгач ҳаммаси жойидалигини айтиб қўйиб юборган.