Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўзининг Telegram саҳифасида барчани табриклади.

“Бундан роппа-роса ўттиз йил аввал меҳмондўстлик, бағрикенглик, катталарга ҳурмату кичикларга иззат каби анъаналарини асраб-авайлайдиган, саодат сари интилувчи мустақил Ўзбекистон пайдо бўлди. Биз эшикларимизни кенг очиб, меҳмонларни бағримизга босамиз, янгиликни қабул қиламиз, ўтмишни ҳам ардоқлаймиз.

Биз Марказий Осиёнинг оташин юрагимиз. Сизни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклайман! Сизга бахт ва ҳамма жабҳаларда фаровонлик тилайман! Байрамингиз муборак бўлсин!”, – деб ёзди Мирзиёева.