АҚШ ва “Толибон” билан махфий битим туздилар, толиблар АҚШ фуқароларини Кобул аэропортининг “махфий” дарвозасидан кузатиб қўйишган.

Маълум бўлишича, Кобул аэропорт яқинидаги йиғилиш пунктлари ҳақида америкалик фуқароларга хабар берилган, у ерда толиблар ҳужжатларни текшириб, уларни АҚШ ҳарбийлари эвакуация қилинганларни кутиб турган назорат пунктигача кузатиб қўйишган.

Америка ҳарбийлари кўп ҳолларда “Толибон” ҳамроҳлигида ўзларининг ватандошларини кузатиб қўйишди”, – дея хабар беради CNN.

Шунингдек, эвакуация операциялари кунига бир неча марта ўтказилган ва Афғонистон ИИВ биноси кўпинча қабул қилиш пункти бўлиб хизмат қилган.

Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетганини ва қўшма эвакуация якунлаганини эълон қилган АҚШ, мамлакатда америкаликлар қолганини тан олди. Айни дамда АҚШ ҳукумати “Толибон”дан қолган америкаликларни чиқиб кетишига тўсқинлик қилмасликка чақирди.