15 август куни Афғонистондан учиб кетишидан бир неча соат олдин президент Ашраф Ғани ҳукумат билан йиғилишни белгилади, ўзи эса Кобул аэропортига йўл олди. Бу ҳақда “Спутник” республиканинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Ағбар сўзларига таяниб келтирмоқда.

Ғани нафақат ўз сафдошларини ташлаб, қочиб кетди, балки халқни талон-тарож қилиб бюджет пулларини ўзи билан олиб кетди. Унинг қочиб кетишни режалаштирганини ҳеч бир ўринбосари билмаганди. Ғани ҳукумати мудофаа вазирининг сўзларига кўра, мен у билан кеча шахсан гаплашганман, президент маслаҳатчиси (ҳарбий идорага) қўнғироқ қилиб, соат 16:00да йиғилишга келишини айтди.

Улар тайёргарлик кўришди, уни кутиб ўтиришди, лекин айнан шу вақтда Ғани ва унинг қариндошлари билан учта самолётда Кобул аэропортидан учиб кетишди”, – дейди дипломат.

Элчининг қўшимча қилишича, Ғанининг хоинлиги “Толибон”нинг ҳокимиятни тез эгаллаб олишига сабаб бўлган.