АҚШ президенти Жо Байден Кобул аэропорти яқинида портлаш содир қилиб, 13 нафар ҳарбийларни ҳалок бўлишига сабаб бўлган “ИШИД – Хорасон”террористик гуруҳига мурожаат қилди.

ИШИД Хорасон” биз сизлар билан ҳали якунламадик” – дейди

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Кобул аэропорти яқинида содир бўлган портлашларда 200 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли, 28 нафар толиб ва 13 нафар АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлди.

Мен Афғонистондаги урушни давом эттиришдан бош тортдим, чунки у энди АҚШнинг асосий манфаатларига хизмат қилмайди. АҚШ ҳозир янги муаммоларга эътибор қаратиши керак, шу жумладан Россия ва Хитойдан бўлаётган чақириқларга”, – дейди Оқ уй президенти.

Шунингдек, Байден Кобул аэропорти яқинида содир бўлган портлашда 13 аскар ҳалок бўлган ва 20 киши яралангани ҳақида маълум қилди.

“Бу миссия давомида 20 киши яраланди, 13 нафар қахрамон ҳалок бўлди”, – деди Байден.

Қолаверса, Байден АҚШнинг Афғонистонни тарк этишига изоҳ билдириб, улар муваффақиятли миссияни бажаришганини маълум қилди.

Кеча Кобулда АҚШ Афғонистондаги 20 йиллик урушни тугатди – Америка тарихидаги энг узун уруш, биз тарихдаги энг катта ҳаво эвакуация операциясини якунладик … Бу миссиянинг ажойиб муваффақияти ажойиб қобилият ва маҳорат туфайли бўлди. , Америка ҳарбийлари, дипломатлар ва разведка ходимларининг жасорати ва фидойилиги туфайли бўлди”, – дейди Қўшма штатлар президенти.

Эслатиб ўтамиз, Кобул аэропорти 31 августдан бошлаб “Толибон” назоратига тўлиқ ўтди.